Экпортёр корхоналар учун мавжуд имкониятлар

« Back

Экпортёр корхоналар учун мавжуд имкониятлар 29.01.2020 12:36

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 майда “Экспорт фаолиятини молиялаштириш ва суғурта ҳимояси механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4337-сонли қарори қабул қилинган.

Унга кўра, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз ставканинг 8 фоизини беғараз молиявий ёрдам сифатида қоплаб бериши белгилаб қўйилган.

Шу билан бирга, тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар бўйича кредит миқдорининг 50 фоизи миқдорида кафиллик тақдим этиши кўрсатиб ўтилган.

Кичик тадбиркорлик субъектларининг экспорт олди кредитлари бўйича Жамғарма молиявий ёрдамидан фойдаланишда вилоятлардан Самарқанд ва Наманган вилоятлари, тижорат банкларидан эса “Халқбанк” АТБ ва “Миллийбанк” АЖ банклари пешқадамликни таъминламоқда.

Экспортёр корхоналари томонидан Жамғарманинг кафиллиги ва компенсациясидан фойдаланган улуши (умумийга нисбатан, фоизда)

 


Telefon raqami:
Manzil:
Ўзбекистон Республикаси,
Тошкент шаҳри, 100027,
Қоратош кўчаси 1 уй