Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида халқаро ярмарка бўлиб ўтди

« Back

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида халқаро ярмарка бўлиб ўтди 13.02.2020 12:32

2020 йил 11 февраль куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри Бердақ номли театр биносида "Чорвачилик бўйича халқаро ярмарка" ўтказилди.

Ушбу ярмарка Қорақалпоғистон Республикаси чорвачилик ассоциацияси бошчилигида ташкил этилди.

photo_2020-02-13_11-42-54

 

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб қўвватлаш давлат жамғармаси томонидан чорвачилик соҳасидаги корхоналар учун кредитлаш жараёнида қўлланиладиган молиявий ёрдамлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январдаги “Чорвачилик тармоғини давлат томонидан кўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4576-сонли қарорида белгиланган вазифаларнинг афзаллик ва қулайликлари тўғрисида маълумотлар берилди.

photo_2020-02-13_11-45-20

 

Ушбу ташкил этилган ярмаркада мамлакатимизда тадбиркорлик соҳасидаги мавжуд муаммолар ва ўз ечимини кутаётган масалалар муҳокама қилинди ва фикр алмашилди.

Латвия (“Eurasia Livestock” корхоналари), Венгрия (“Hunland” корхонаси), Германия, Италия, Греция, Россия, АҚШ ва  Туркия давлатларининг етакчи чорвачиликка ихтисослашган вакиллари ўзларининг тажрибасидан келиб чиққан ҳолда соҳа юзасидан таклифлар бердилар.


Telefon raqami:
Manzil:
Ўзбекистон Республикаси,
Тошкент шаҳри, 100027,
Қоратош кўчаси 1 уй