«Чорвачилик соҳасининг келажакдаги истиқболлари ва соҳадаги инновацион технологиялар»

« Back

«Чорвачилик соҳасининг келажакдаги истиқболлари ва соҳадаги инновацион технологиялар» 03.02.2020 14:56

«City Palace» мажмуасида давра суҳбати бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 01 феврал куни Тошкент шаҳридаги «City Palace» мажмуасида «Чорвачилик соҳасининг келажакдаги истиқболлари ва соҳадаги инновацион технологиялар» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

На изображении может находиться: один или несколько человек и в помещении

Ушбу давра суҳбати “Халқ банки” Бошқарув раиси (Ф.И.Саламов) бошчилигида ташкил этилди.

“Ўзбекчорванасл” агентлиги Бош директори (А.Н.Абдуллаев), Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб қўвватлаш давлат жамғармаси Ижро этувчи директори (У.А.Исмаилов) томонидан чорвачиликни самарали ташкил қилишда эътибор бериладиган масалалар ва уларни амалга оширишдаги мавжуд имкониятлар ва молиявий ёрдамлар тўғрисида маълумотлар берилди.

На изображении может находиться: 1 человек

Мазкур давра суҳбатида Туркия (“Agrifarm Invest” ва “Kromel” корхоналари), Исроил (“Afimilk” корхонаси) ва Голландия (“Firma Schaap” корхонаси) давлатларининг етакчи чорвачиликка ихтисослашган вакиллари ўзларининг тажрибасидан келиб чиққан ҳолда соҳа юзасидан таклифлар бердилар.

Бундан ташқари, республикамизнинг йирик корхоналари, жумладан, “Panaev Farms” ФХ, “Yangi Asr” ФХ, “Intexnol” МЧЖ, “Sano Consulting” МЧЖлар бугунги кундаги республикамизда чорвачилик соҳасидаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими тўғрисида ўз фикрларини билдиришди.

На изображении может находиться: 7 человек, люди сидят, костюм и в помещении


Telefon raqami:
Manzil:
Ўзбекистон Республикаси,
Тошкент шаҳри, 100027,
Қоратош кўчаси 1 уй