Давлат томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг янги тартиби ва шакллари белгиланди.

« Back

Давлат томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг янги тартиби ва шакллари белгиланди. 23.01.2020 14:35

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан кўрсатиладиган молиявий ёрдам шакллари

1. Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг тадбиркорлик ташаббусларини амалга ошириш учун кредит миқдорининг 50 фоизигача (50 фоизи ҳам шу жумлага киради), бироқ базавий ҳисоб-китоб миқдорининг 100 бараваридан ортиқ бўлмаган тижорат банклари кредитлари бўйича кафиллик бериш.

2. Тижорат банкларининг кредитлари бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача (50 фоизи ҳам шу жумлага киради) миқдорда кафиллик бериш, бироқ 8 миллиард сўмдан ортиқ эмас.

3. Тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоизли харажатларни қоплаш учун компенсация бериш, шу жумладан:

а) суммаси 10 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасининг 1,5 бараваридан ошмайдиган фоизли ставка билан қайта молиялаштириш ставкасидан ортиқ бўлган, бироқ 5 фоизли пунктдан ортиқ бўлмаган қисми бўйича миллий валютада;

б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектлари ва кенг аҳоли қатламига микрокредитлар ажратиш тизимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 17 мартдаги ПҚ-2844-сон қарорига 2-иловадаги рўйхатда кўрсатилган чекка ва тоғли туманларда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги ПФ-5386-сон Фармони билан тасдиқланган «Обод қишлоқ» дастури доирасида амалга ошириладиган суммаси 10 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган лойиҳалар учун — 8 фоизли пункт миқдорида қайта молиялаштириш ставкасининг 1,5 баравари миқдоридан ортиқ бўлмаган фоизли ставка билан миллий валютада;

в) суммаси 10 миллиард сўмга тенг миқдордан ошмайдиган хорижий валютада — тижорат банклари томонидан белгиланган фоизли ставканинг 30 фоизгача миқдорда, бироқ 3 фоизли пунктдан ортиқ эмас;

г) хорижий валютада — иссиқхоналар қуриш, интенсив боғлар яратиш ва совутгичлар қуриш учун 2017 йил 5 сентябргача халқаро молия институтларининг кредит линиялари ҳисобига хўжалик юритувчи субъектларга ажратилган валюта кредитлари бўйича — белгиланган фоизли ставканинг 50 фоизи миқдорида

 


Telefon raqami:
Manzil:
Ўзбекистон Республикаси,
Тошкент шаҳри, 100027,
Қоратош кўчаси 1 уй