Қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар учун қулай имконият!

« Back

Қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар учун қулай имконият! 30.01.2020 09:30

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 майда “Қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4335-сонли қарори қабул қилинган.

Унга кўра, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (Жамғарма) томонидан қурилиш материалларини ишлаб чиқариш учун тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз ставканинг 8 фоизини беғараз молиявий ёрдам сифатида қоплаб бериши (КОМПЕНСАЦИЯ) белгилаб қўйилган.

Шу билан бирга, тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар бўйича кредит миқдорининг 50 фоизи миқдорида КАФИЛЛИК тақдим этиши кўрсатиб ўтилган.

Кичик тадбиркорлик субъектларига қурилиш материаллари ишлаб чиқариш учун ажратилган кредитлари бўйича Жамғарма молиявий ёрдамидан фойдаланишда вилоятлардан Андижон ва Сурхондарё вилоятлари, тижорат банкларидан эса “Халқбанк” АТБ ва “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ банклари пешқадамликни таъминламоқда.

 

Жамағарма молиявий ёрдамидан фойдаланган қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи қорхоналарнинг умумий ажратилган молиявий ёрдамдаги улуши (фоизда)

 

 


Telefon raqami:
Manzil:
Ўзбекистон Республикаси,
Тошкент шаҳри, 100027,
Қоратош кўчаси 1 уй