Қайта тикланувчи энергетикани ривожлантириш бўйича агентлик ташкил этиш режалаштирилмоқда

« Back

Қайта тикланувчи энергетикани ривожлантириш бўйича агентлик ташкил этиш режалаштирилмоқда 13.12.2018 11:46

Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида қуёш, шамол ва геотермал энергия технологияларини кенг жорий этиш учун Қайта тикланувчи энергетикани ривожлантириш бўйича агентлик ташкил этилиши мумкин.
Президентнинг тегишли фармони лойиҳаси 12 декабрь куни муҳокама учун эълон қилинди.

Агентлик қайта тикланувчи энергетика соҳасидаги объектларни лойиҳалаштириш, қуриш, модернизация қилиш ва фойдаланиш бўйича ягона техник сиёсатни амалга оширади.

Шунингдек, қайта тикланувчи энергияни жорий этиш ва ривожлантириш соҳасини техник бошқариш бўйича норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш, ушбу соҳадаги инвестицион лойиҳаларни ҳамда ушбу йўналишда илмий тадқиқотларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш билар ҳам шуғулланади.

Агентлик ҳузурида илмий техник ва эксперт кенгашига асос солинади. Экология қўмитаси, Фанлар
академияси вакиллари ҳамда қайта тикланувчи энергетикани ривожлантириш соҳасидаги мустақил
халқаро экспертлар мазкур кенгашга киритилади.

Қайта тикланувчи энергетика соҳасидаги йирик объектларни ривожлантириш ва қуриш бўйича стратегик масалалар кенгаш хулосаси асосида амалга оширилади.

Ҳужжат муҳокамаси 27 декабрга қадар давом этади.

«Газета.uz»

 

 


Telefon raqami:
Manzil:
Ўзбекистон Республикаси,
Тошкент шаҳри, 100027,
Қоратош кўчаси 1 уй