Тадбиркорлар учун имтиёзлар ва бошқа мавжуд имкониятлар!

« Back

Тадбиркорлар учун имтиёзлар ва бошқа мавжуд имкониятлар! 04.02.2020 10:21

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 05 январда “Туризм тармоғини жадал ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4095-сонли қарори қабул қилинган.

 

Унга кўра, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз ставканинг 5 фоизини беғараз молиявий ёрдам сифатида қоплаб бериши белгилаб қўйилган.

Шу билан бирга, тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар бўйича кредит миқдорининг 50 фоизи миқдорида кафиллик тақдим этиши кўрсатиб ўтилган.

Тадбиркорлик субъектларининг тижорат банклардаги кредитлари бўйича Жамғарма молиявий ёрдамидан фойдаланишда вилоятлардан Бухоро вилояти ва Тошкент шаҳри, тижорат банкларидан эса “Агробанк” АТБ ва “Миллийбанк” АЖ банклари пешқадамликни таъминламоқда.


Telefon raqami:
Manzil:
Ўзбекистон Республикаси,
Тошкент шаҳри, 100027,
Қоратош кўчаси 1 уй