Тошкент шаҳрида халқаро конференция бўлиб ўтди

« Back

Тошкент шаҳрида халқаро конференция бўлиб ўтди 28.01.2020 09:16

Тошкент шаҳрида халқаро конференция бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 27 январ куни Тошкент шаҳридаги «Наврўз» мажмуасида «Ўзбекистонда чорвачиликнинг янги даври, истиқболи ва муаммолари» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.

Ушбу конференция ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси  (Б.Т. Норқобилов) бошчилигида ташкил этилди. “Ўзбекчорванасл” агентлиги Бош директори (А.Н. Абдуллаев), АТ “Халк банки” Бошқарув раиси (Ф.И. Саламов), –“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси раиси (Б.Қ.Шарипов), Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб қўвватлаш давлат жамғармаси Ижро этувчи директори (У.А.Исмаилов) томонидан чорвачиликни самарали ташкил қилишда эътибор бериладиган масалалар, кредитлашда банк томонидан амалга оширилаётган ишлар ва уларни амалга оширишда қўлланиладиган молиявий ёрдамлар тўғрисида маълумотлар берилди.

8787

Мазкур конференцияда Германия, Туркия, Исроил, Австрия, АҚШ, Голландия ва Швеция давлатларининг етакчи чорвачиликка ихтисослашган компаниялари ва вакиллари ўзларининг тажрибасидан келиб чиққан ҳолда соҳа юзасидан таклифлар бердилар.

konfer2

Ушбу ташкил этилган конференцияда мамлакатимизда чорвачилик соҳасида ҳозирги кундаги муаммолар ва ўз ечимини кутаётган масалалар муҳокама қилинди ва фикр алмашилди.


Telefon raqami:
Manzil:
Ўзбекистон Республикаси,
Тошкент шаҳри, 100027,
Қоратош кўчаси 1 уй