Ҳукумат томонидан «Ҳар бир оила тадбиркор» дастури доирасида Жаҳон банкининг қўшимча инвестиция маблағлари жалб қилинди

« Back

Ҳукумат томонидан «Ҳар бир оила тадбиркор» дастури доирасида Жаҳон банкининг қўшимча инвестиция маблағлари жалб қилинди 21.02.2019 09:25

Жорий йилнинг 13-15 февраль кунлари Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонасида «Фарғона водийсида тадбиркорликни ривожлантириш» лойиҳаси доирасида қарз битимини имзолаш бўйича музокаралар бўлиб ўтди. Музокаралар давомида Жаҳон банкининг200 млн. АҚШ доллари қийматидаги маблағлари жалб қилинди.

Делегацияга Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги Бош директори Шохрух Шоахмедов бошчилик қилди, Жаҳон банки томонидан Банк делегацияси бошлиғи, ишчи гуруҳи раҳбари Мелиса Браун қатнашди.

Учрашув якунида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди. Ушбу лойиҳа водий вилоятларида ўрта ва кичик тадбиркорликни ривожлантириш, жумладан, қишлоқ хўжалиги соҳаси, озиқ-овқат таъминоти, миллий ҳунармандчилик, қишлоқ хўжалигида хизмат кўрсатиш, туризм ва кичик ишлаб чиқариш каби йўналишларни ўз ичига олади.

Лойиҳа 2019-2025 йилларда Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятларида амалга оширилиши режалаштирилган.


Telefon raqami:
Manzil:
Ўзбекистон Республикаси,
Тошкент шаҳри, 100027,
Қоратош кўчаси 1 уй