Ўзбекистон ёш фермерлари Кенгаши билан ҳамкорлик!

« Back

Ўзбекистон ёш фермерлари Кенгаши билан ҳамкорлик! 13.02.2020 18:23

Ўзбекистон ёш фермерлари Кенгаши билан учрашув бўлиб ўтди

2020 йил 12 февраль куни Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб қўвватлаш давлат жамғармаси (Жамғарма) ва Ўзбекистон ёш фермерлари Кенгаши (Кенгаш) билан учрашув бўлиб ўтди.

photo_2020-02-13_09-08-24 

Учрашув давомида Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб қўвватлаш давлат жамғармаси Ижро этувчи директори (У.А.Исмаилов) томонидан Жамғарманинг мақсади ва асосий вазифалари тўғрисида мълумот берилди. Шу жумладан, Ўзбекистон ёш фермерлари Кенгаши раиси (М.Б.Иноятов) ҳам Кенгашнинг бугунги кундаги фаолияти ва ёш фермерлар фаолиятини ривожлантиришда улар олдидиги тўсиқлар ҳамда ечимини топмаётган муаммолар тўғрисида айтиб ўтди.

Суҳбат самимий ва дўстона бўлди. Учрашувда Жамғарма ва Кенгаш фаолиятининг вазифаларидан келиб чиқиб, икки тарафнинг туташ нуқталари белгилаб олинди. Ҳозирги вақтдаги мавжуд муаммолар ва келгусида ёш фермерлар фаолиятидаги тўсиқларни олдини олиш мақсадида томонлар нафақат тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш, балки уларга амалий ёрдам бериш юзасидан келишиб олди.

Мазкур учрашувда томонлар ўзларининг тажрибасидан келиб чиққан ҳолда соҳа юзасидан таклифлар бердилар.

Шунингдек, учрашув давомида ёш фермерларнинг тадбиркорлик соҳасини ривожлантиришга оид икки томонлама самарали лойиҳаларни амалга ошириш борасида ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.


Telefon raqami:
Manzil:
Ўзбекистон Республикаси,
Тошкент шаҳри, 100027,
Қоратош кўчаси 1 уй