Ўзбекистонда рақамли банк фаолиятини амалга ошириш мумкин

« Back

Ўзбекистонда рақамли банк фаолиятини амалга ошириш мумкин 02.08.2018 17:17

Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартиришлар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда вазирликнинг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Ўзгартиришларга мувофиқ, энди Ўзбекистонда рақамли банк фаолиятини ҳам амалга ошириш мумкин бўлади.

Хусусан, инновацион банк технологияларидан фойдаланган ҳолда (касса хизматини кўрсатмасдан) банк хизматларини масофавий кўрсатувчи банк ёки унинг таркибий бўлинмаси рақамли банк эканлиги қайд этилди.

Рақамли банклар томонидан банк хизматларини масофавий кўрсатиш банкнинг ички тартиб қоидаларига асосан қонун ҳужжатлари талабларини инобатга олган ҳолда амалга оширилади.

Бундан ташқари банкни рўйхатга олиш ва унга лицензия бериш тўғрисидаги аризани такроран кўриб чиқиш муддати қисқартирилди. Эндиликда бу жараён ўн кунда амалга оширилади (олдин 15 кун).


Telefon raqami:
Manzil:
Ўзбекистон Республикаси,
Тошкент шаҳри, 100027,
Қоратош кўчаси 1 уй